Сайёҳлар орасида энг оммабоп шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

Жаҳон 18:40 / 03.12.2019 9700

Ҳонгконг жаҳоннинг сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган шаҳар мақомини сақлаб қолди. Бу ҳақда Euromonitor International ташкилотининг "Top 100 City Destinations 2019" рейтингига асосланиб Bloomberg хабар берди. Рейтинг тўлиқ бўлмаган бир йиллик даврни ўз ичига олган.

Ундан кейинги ўринларни Бангкок, Макао ва Сингапур эгаллади.

Лондон дастлабки бешликни якунлаб беради. Бу шаҳар илгари учинчи ўринни эгаллаганди, аммо Brexit ЕИ фуқаролари учун кескин визавий чекловларга олиб келмоқда.

Экспертлар шунингдек, Барселона, Милан ва Венага туристларнинг ташрифи камайиши ҳамда Хорватия, Словения ва Швецияга эса ошишини тахмин қилишмоқда.

Кўпроқ янгиликлар