Ноябрь ойининг энг яхши смартфонлари

Технология 15:30 / 03.12.2019 28334

Xiaomi Redmi Note 8T

Xiaomi ушбу смартфонни ишлаб чиқараётганига оид миш-мишлар расмий эълондан олдин пайдо бўлди. Гаджет деярли Redmi Note 8 билан бир хил, аммо ўзида жуда кўп харидор учун муҳим бўлган NFC модули мавжудлиги билан ажралиб туради. Энг муҳими, Redmi Note 8T’да процессор сифатида MediaTek чипи ўрнига Snapdragon 665’дан фойдаланилди. 

Қолган қисмлари худди аввалгисини такрорлайди — томчи шаклидаги кесим ва «иякда» серия логотипи, тўрт модулли юқори сифатли камера ва тезкор қувват олиш имконини берувчи USB Type‑С порти. 

Техник тавсифи

  • Дисплей: IPS LCD, 6,3 дюйм, 2340×1080 пиксел. 
  • Процессор: Snapdragon 665. 
  • Камера: асосий - 48 мегапиксел (бош) + 8 мегапиксел (ультра кенг бурчак) + 2 мегапиксел (ажратилган макро камера) + 2 мегапиксел (чуқурлик сенсори); фронтал камера — 13 мегапиксел. 
  • Хотира: 3/4 GB оператив, 32/64/128 GB ички, 256 GB’гача microSD карта учун жой. 
  • Батарея: 4000 mA/s. 
  • Тизим: Android 9.0 Pie (MIUI 10). 

Қурилманинг расмий нархи қуйидагича: 

  • 3 GB оператив + 32 GB ички хотира — 217 АҚШ доллари.
  • 4 GB оператив + 64 GB ички хотира — 248 АҚШ доллари. 
  • 4 GB оператив ва 128 GB ички хотира — 279 АҚШ доллари.

Xiaomi Mi CC9 Pro

Ушбу смартфон деярли флагманларга хос хусусиятларга эга. Аввало, камералари билан ажралиб туради — улар Mi CC9 Pro'да олтита: битта фронтал ва бешта орқа. 

Samsung маҳсулоти бўлган асосий модул 108 мегапикселли матрицага эга, унинг ёнида 5 карра оптик ва 50 карра гибрид катталаштириш имконини берадиган 5 мегапикселли телевик, 12 мегапикселли портрет линзалари, 117 даража кўриш бурчагига эга супер кенгайтирилган 20 мегапикселли модул ва 2 мегапикселли макролинза мавжуд. Мобил фотосуратларни севувчиларни жалб қиладиган жуда таъсирли тўплам. 

Бармоқ излари сканери экран остига жойлаштирилган, у шунингдек, ҳаттоки тизим блокланган ҳолатида ҳам билдиришномалар ва виджетларни кўрсатадиган Always On режимида. Гаджет тезкор заряд олишни қўллаб-қувватлайди ва 5260 mA/s қувватли батареяга эга. Бундан ташқари, 3,5 мм диаметр ҳажмдаги қулоқчин уяси мавжуд.

Mi CC9 Pro, шунингдек, Европада Mi Note 10 ва Note 10 Pro деб номланган версияларга эга. Уларнинг хусусиятлари умуман олганда, Mi CC9 Pro’дан фарқ қилмайди.

Техник тавсиф

  • Дисплей: AMOLED, 6,47 дюйм, 2340×1080 пиксел. 
  • Процессор: Snapdragon 730G. 
  • Камера: асосий — 108 мегапиксел (бош) + 20 мегапиксел (ультра кенг бурчакли) + 12 мегапиксел (портрет линзалари) + 5 (телеобъектив) + 2 мегапиксел (макрокамера); фронтал —  32 мегапиксел. 
  • Хотира: 6/8 GB оператив, 128/256 GB ички.
  • Батарея: 5260 mA/s.
  • Тизим: Android 9.0 Pie (MIUI 10). 

Хотира ҳажмига қараб қурилманинг нархи қуйидагича: 

  • 6 GB + 128 GB — 2799 юан (≈ 398 АҚШ доллари); 
  • 8 GB + 128 GB — 3 099 юан (≈ 440 АҚШ доллари);
  • 8 GB + 256 GB — 3 499 юан (498 АҚШ доллари).

Смартфон учта рангда тақдим этилади: қора, яшил ва марварид-оқ. 

Honor V30 ва V30 Pro

Huawei компаниясидан 5G’ни қўллаб-қувватлайдиган янги флагман смартфонлар. Улар экраннинг ён томонида жойлашган иккита олд камера билан ажралиб туради. Унинг асосий модули 32 мегапикселли, иккинчиси — 8 мегапиксел. У кенг бурчакли ва гуруҳ селфиси учун мўлжалланган. Бармоқ излари сканери ён томонда, корпус четида жойлашган. 

Кичик версия ва Pro ўртасида фарқлар кўп эмас. Биринчидан, процессор: Honor V30’да алоҳида Balong 5000 5G модемига эга Kirin 990 чипи бор, V30 Pro эса Kirin 990 5G «ҳаммаси бирда» процессорига эга, шу орқали маълумотларни тезроқ узатиш таъминланади. 

Иккинчидан, асосий камера. V30 Pro’да бошқа модуллар орасида видеога ва суратга олиш учун 12 мегапикселли камера бор бўлса, V30’да унинг ўрнига 8 мегапикселли кенг бурчакли камерадан фойдаланилган. Бошқа тарафдан смартфонлар деярли бир хил. 

Техник тавсиф

  • Дисплей: IPS LCD, 6,57 дюйм, 2400×1080 пиксел. 
  • Процессор: Kirin 990 — кичик версияда, Кирин 990 5G — катта версияда. 
  • Камера: асосий — 40 мегапиксел (бош) + 8 мегапиксел (ультра кенг бурчак) + 8 мегапиксел (телеобъектив) кичик версия учун, 40 мегапиксел (асосий) + 12 мегапиксел (ультра кенг бурчак) + 8 мегапиксел (телеобъектив) катта модел учун; фронтал — 32 мегапиксел (бош) + 8 мегапиксел (ультра кенг бурчак). 
  • Хотира: 6 GB оператив, 128 GB ички — кичик моделда, 8 GB тезкор ва 128/256 GB — каттасида. 
  • Батарея: Honor V30’да 4,200 mA/s, Pro’да 4,100 mA/s. 
  • Тизим: Android 10. 0 (Magic UI 3). 

Honor V30’нинг 6/8 GB оператив ва 128 GB ички хотирали версияси 3299 юан (≈ 470 АҚШ доллари) нархида сотилади. 8 GB тезкор хотирага эга Pro версия 3,899 юан (≈ 555 АҚШ доллари) этиб баҳоланган. 

Motorola RAZR

Агар эсингизда бўлса, Motorola’нинг RAZR V3 йиғма телефони 2000-йилларда жуда машҳур бўлган. Компания ўзининг афсонавий қурилмасини замонавий катланадиган смартфон шаклида жонлантиришга қарор қилди. У эгилувчан 6,2 дюймли дисплейга эга ва қопқоғида билдиришномаларни акс эттирадиган ва захира визири вазифасини ўтайдиган қўшимча экран мавжуд. 

Motorola RAZR’да камералар атиги 2та: қопқоқдаги асосий камера ва чуқурчада селфи модули. Гаджет 2,510 мА/соат батарея билан жиҳозланган ва USB-C орқали 15 Вт тез зарядлашни қўллаб-қувватлайди. Қуйида, туртиб чиққан жойда бармоқ изи сканери жойлашган.

Техник тавсифи

  • Дисплей: P-OLED, 6,2 дюйм, 2 142 × 876 пиксел. 
  • Процессор: Snapdragon 710. 
  • Камера: асосий — 16 мегапикселли + TOF 3D; фронтал — 5 мегапиксел. 
  • Хотира: 6 GB оператив, 128 GB ички.
  • Аккумулятор: 2 510 mA/s.
  • Тизим: Android 9.0 Pie.

Motorola RAZR фақат қора рангда мавжуд бўлади ва унинг баҳоси 1 500 АҚШ доллари нархида белгиланган. Албатта, букилувчан экранлар қиммат ҳисобланади — ваҳоланки, RAZR’нинг бошқа техник жиҳатлари ўртача.

Motorola One Hyper

Motorola’дан яна бир гаджет, бу сафар янада содда. У компаниянинг перископ селфи-камерали илк маҳсулотидир. Камера матрицалари 32 Mp. Орқа панелдагиси асосий 64 Mp’ли датчик ва қўшимча 8 Mp модул орқали иккиланган ва кичик ажралиб чиққан қисмда жойлашган. Худди шу жойдан узоқ бўлмаган ҳолатда бармоқ изи сканери ўрнатилган.

Motorola One Hyper смартфони Android 9 Pie операцион тизими бошқарувида ишлайди, Android 10’гача янгилаш мумкин ва 4 GB оператив ҳамда 128 GB ички хотирага эга.

Техник тавсифи

  • Дисплей: IPS LCD, 6,39 дюйм, 2 340×1 080 пиксел.
  • Процессор: Snapdragon 675.
  • Камера: асосий — 64 Mp (бош) + 8 Mp (чуқурлик датчиги); фронтал — 32 Mp.
  • Хотира: 4 GB тезкор, 128 GB доимий, 512 GB’гача ҳажмдаги microSD карта учун слот.
  • Аккумулятор: 4 000 mA·s.
  • Тизим: Android 9 Pie.

Ускунанинг нархи ҳали очиқланмади.

Vivo Z5i

Vivo’дан ўртача нархдаги таснифга кирувчи катта экранли смартфон. Селфи-камера томчи кўринишидаги кесимга жойлаштирилган. Асосий камера — учта, орқа панелда бундан ташқари бармоқ изи сканери ҳам ўрин олган.

Vivo Z5i етарлича катта ҳажмли аккумулятор билан қуролланган деб айта оламиз — 5 000 mA/s, демакки у анча вақт автоном ҳолатда ишлай олади. Қувватлантириш microUSB тирқичи орқали амалга оширилади, 3,5 миллиметрли қулоқчинларга мўлжалланган тирқич ҳам истисно эмас.

Техник тавсифи

  • Дисплей: IPS LCD, 6,53 дюйм, 2 340 × 1 080 пиксел.
  • Процессор: Snapdragon 675.
  • Камера: асосий — 16 Mp (бош) + 8 Mp (ультра кенг бурчакли) + 2 Mp (макрокамера); фронтал — 16 Mp.
  • Хотира: 8 GB тезкор, 128 GB доимий, 256 GB’гача ҳажмдаги microSD карта учун слот.
  • Аккумулятор: 5 000 mA·s.
  • Тизим: Android 9.0 Pie (Funtouch 9.2)

Ишлаб чиқарувчилар Vivo Z5i’ни 250 АҚШ долларида баҳолашган.

Интернет материаллари асосида Н.Қаршиева тайёрлади.

Кўпроқ янгиликлар