LG чангюткичлари: чанг ва шовқинсиз

Жамият 09:00 / 03.12.2019 8836

Кўплаб чангюткичларнинг бизга маълум бўлган афзалликлари билан бир қаторда, уларнинг сезиларли камчиликлари ҳам мавжуд: чангюткич қопини доимо тозалаб туриш ва ноқулай ҳаракат. Агар уйда мана шундай майда ноқулайликларга чалғимасдан намунали тартибни ўрнатмоқчи бўлсак, нима қилиш зарур? Ўзингизнинг хоҳишингизга мос клеадиган маиший техникани сотиб олиш керак.  LG  компанияси мутахассислари айнан шундай модел VK89304HUM – махсус чанг компрессияси тизимига эга чангюткични тақдим этишди. Ва бу нега уни харид қилиш кераклигини исботловчи сабаблардан биттасидир.

Камроқ дегани – кўпроқни англатади

Ноёб компрессион паррак чангюткичга тушадиган чангни пресслайди. Оддийроқ қилиб айтадиган бўлсак – кирни бир-бирига маҳкам ёпиштирган ҳолда қаттиқ сиқади ва янги тозалашлар учун жой бўшатиб беради. Мана шу функция туфайли сиз нафақат чангюткич қопининг хизмат қилиш муддатини бир неча баробарга оширасиз, балки иш самарадорлигингизни ҳам йўқотмайсиз. Ҳаво тизим орқали енгилгина ўтади, бу эса ўз навбатида бир неча йиллардан кейин ҳам чангюткичнинг дастлабки кучи сақланиб қолишига кафолат беради. Чангюткичда тўпланган кирларни тозалаш бир неча сония вақтни олади – сиз шунчаки брикетни ташласангиз бўлди ва буни бир неча баробар камроқ бажаришингизга тўғри келади. Прессланган чанг – хонадаги тоза ҳаво кафолатидир. У чангюткични тозалаётган вақтингизда полга чўкмайди, ўпкангизга кирмайди, диван ортига яшириниб олмайди. Стаканнинг қулай шакли эса терингизни чангга тегишидан ҳимоя қилади.

Бошқаришдаги енгиллик

Чангюткичнинг бу моделини ҳаттоки ёш бола ҳам эплай олади. У жуда ҳам енгил – бор-йўғи 6 килограмм бўлиб, узунлигини ўзгартириш мумкин бўлган телескопик алюминийли трубкаси мавжуд. Бошқарув панели эса чангюткич дастагига қулай тарзда жойлаштирилган. Ютиш қуввати ҳаттоки сержун бўлган юзани ҳам тез ва сифатли тозалашга имкон беради, бир неча хилдаги насадкалар эса энг қийин ва мураккаб ерларда ҳам тозалашга ёрдам беради.

Тозалик қўриқчиси

 LG VK89304HUM чангюткичида тўрт қатламли кўмирли фильтр жойлашган бўлиб, унинг функцияси тозалаш чоғида хонани тоза ҳаво билан таъминлаб беради. У ёқимсиз ҳидни бартараф этиб, чангюткич ичига ёпишиб олувчи энг кичик чанг заррачаларини ҳам фильтрлайди, бактерияларни йўқ қилади. Айнан шу сабабли, бундай чангюткични сотиб олиш  – ўз оиласи саломатлиги ҳақида қайғурувчи инсонлар учун оқилона ечимдир.

LG маҳсулотларини харид қилиш бўйича қуйидаги манзиллар бўйича мурожаат қилинг:

  • «Fleshka» технобозори (собиқ «Малика» фабрикаси);
  • «Ипак Йўли» бозори (собиқ «Абу-Сахий»);
  • MEDIAPARK Bozori тармоқлари (+998 71 203 33 33);
  • «GOODZONE» дўконлари тармоғи (+99871 207 03 07);
  • «Credit Asia» дўконлар тармоғи (+998 78 140 00 11);
  • «Next» СКМдаги LGнинг расмий дўкони (+99895 143 00 03).

Сервис хизматлари масалалари бўйича эса, илтимос, LG харидорларини қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат этинг: 0800 120-22-22. Ўзбекистон аҳолиси учун ушбу рақам бепул. Муҳим: рақамни тўлиқ териш лозим.

LG Uzbekistan расмий саҳифаларини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

Facebook: fb.com/LGUzbekistan

Instagram: @LGUzbekistan

Telegram: t.me/lguzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Кўпроқ янгиликлар