Эронда Марказий разведка бошқармаси билан боғланган 8 киши қўлга олинди 

Жаҳон 23:36 / 27.11.2019 8627

Эронда оммавий норозиликлар билан боғлиқ ҳолда АҚШ Марказий разведка бошқармасига ишловчи 8 киши қўлга олинди. Бу ҳақда Эрон ахборот (разведка) вазирлигида маълум қилинди. 

“Намойишларда иштирок этган ва разведка идоралари буйруқларини бажарган 6 киши ва хорижга жўнатиш мақсадида ахборот тўплаган 2 киши ушланди”, дейилган хабарда.

Эронда бензин нархи оширилгач оммавий норозиликлар бошланиб, улар тартибсизликларга айланиб кетганди. АҚШ давлат департаменти расмий вакили Морган Ортэгус Вашингтон намойишчиларни қўллаб-қувватлашини маълум қилган. 

Кўпроқ янгиликлар