Синдзо Абэ Япония бош вазири лавозимини эгаллаш бўйича рекорд ўрнатди

Жаҳон 00:39 / 21.11.2019 9276

Япония бош вазири Синдзо Абэ бош вазир лавозимини эгаллаш бўйича Кунчиқар мамлакат тарихида рекорд ўрнатди.

Абэнинг 2006-2007 йилларда ҳам бош вазир бўлгани инобатга олинса, у ҳукуматга 2887 кундан бери раҳбарлик қилмоқда. Шу муносабат билан Абэ 20 ноябрда журналистларга бу лавозимдаги фаолиятига кичик якун ясади.

“Ҳукумат ҳар йил ўзгарганда, энг муҳим сиёсий муаммолар кейинга қолиб кетаверган. Сиёсатга барқарорлик бериш – халқ истаги бўлди”, деб айтди Абэ. 

Япония бош вазирининг таъкидлашича, у бир йил давом этган ўзининг биринчи бош вазирлигидан сабоқ чиқарган, унинг маъмурияти сайловчиларнинг барқарор қўллаб-қувватловига эришди. 

Абэ 2021 йил сентябргача ушбу лавозимда қолади.

Япония бош вазири унинг олдида турган энг муҳим вазифалар орасида мамлакатни дефляциядан чиқариш, туғиш даражасининг камайиши муаммоси, Иккинчи жаҳон урушидан кейин ҳал қилинмай қолиб кетган дипломатик муаммоларни ҳал қилиш ва мамлакат конституциясини ислоҳ қилишни таъкидлаб ўтган.

Кўпроқ янгиликлар