Ҳабиб Нурмагомедов Тошкентга келди

Спорт 01:39 / 21.11.2019 56904

Доғистонлик таниқли ММА жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов 21 ноябрга ўтар кечаси Тошкентга келди. 

Енгил вазнда UFC чемпиони Ўзбекистондаги илк MMA мусобақаси - GFC-20 турнирининг фахрий меҳмони бўлади. 

Ҳабибдан бир неча соат олдин унинг амакиваччаси Умар Нурмагомедов ҳам ўз жамоаси билан Тошкентга етиб келган эди. 

Умар шанба куни GFC камари учун аргентиналик Брайн Гонсалесга қарши жанг қилади. 

Умуман, Gorilla Fighting Championship'нинг 20-сериясида жами 26 спортчи қатнашади,  улардан 8 нафари – ўзбекистонлик жангчилар. 

13та жангдан иборат турнир Тошкентдаги «Ҳумо» аренасида ўтказилади. Баҳслар шанба оқшомида,  соат 18:00да бошланиши белгиланган. 

«Tashkent city»даги Конгресс-ҳоллда 21 ноябрь куни матбуот анжумани, 22 ноябрда иштирокчиларнинг вазн ўлчаш тадбири катта шоу шаклида ташкил этилади. 

Турнир учун чипталар нархи 30 мингдан 300 минггача,  вазн ўлчаш маросими чипталари эса 30-90 минг сўм оралиғида белгиланган.  Чипталарни iticket.uz сайтида сотиб олиш мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида Ўзбекистон аралаш жанг санъати федерацияси очилган, унга Отабек Умаров президент этиб сайланган эди.

Бундан олдин, Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистонда ММА академиясини очиш ниятида эканини айтганди.

Кўпроқ янгиликлар