Учтепа тумани ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон 16:16 / 07.11.2019 13821

Азиз Хўжанов Тошкент шаҳри Учтепа тумани ҳокимининг Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Азиз Хўжанов 1985 йилнинг 23 апрелида таваллуд топган. 2008 йилда В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт академияси, 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2005 йилда Тошкент шаҳар бинолардан фойдаланиш департаменти мутахассиси лавозимидан бошлаган. Ундан сўнг Яккасарой туман ҳокимлигининг бош мутахассиси, Тошкент шаҳар «Тошиссиққуввати» ишлаб чиқариш бирлашмаси унитар корхонасида иқтисодчи, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ҳокими ёрдамчиси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Ташқи иқтисодий алоқалар ва инвестициялар бошқармасининг бош мутахассиси, бўлим бошлиғи, бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари, Тошкент шаҳар Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Кўпроқ янгиликлар