11 ноябрда камёб астрономик ҳодиса кузатилади

Lifestyle 23:49 / 06.11.2019 63912

11 ноябр куни камёб астрономик воқеа – Меркурий сайёрасининг Қуёш гардишидан ўтиши кузатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси сайтида маълум қилинди.

«Меркурий транзити» деб ҳам аталадиган бу ҳолат Тошкент вақти билан соат 17:36да бошланиб, 23:04гача давом этади. Бунда Меркурий сайёраси Қуёш ва Ер ўртасида бўлади.

Ўзбекистонда бу вақт Қуёш ботишига тўғри келиши ҳисобга олинса, транзитни фақат Қорақалпоғистон ҳудудида қисман кузатиш имкони бор.

Шимолий Америкада Қуёш чиқиши пайтида, Жанубий-Ғарбий Осиё мамлакатлари, Африка ва Европа қитъалари ҳудудларида эса Қуёш ботаётган пайтда уни кузатиш имкони мавжуд. Жанубий Америка материги аҳолиси транзитни тўлиқ 6 соат кузатиши мумкин.

Кўпроқ янгиликлар