Иммунитетни мустаҳкамловчи маҳсулотлар маълум қилинди 

Lifestyle 08:40 / 03.11.2019 21240

Куз келиб, ҳаво ўзгарувчан бўлиб қолган бир пайтда парҳезшунослар иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам берувчи муайян маҳсулотларни истеъмол қилишни тавсия қилишади. Уларнинг таъкидлашича, С витамини тақчиллиги иммунитетни пасайтириши мумкин. Шу сабабли шамолламаслик учун унинг миқдорини меъёрида ушлаб туриш лозим.

“Аксарият одамлар цитрус мевалар С витамини бўйича чемпион, деб ўйлайдилар. Аслида бундай эмас. С витамини булғор қалампири ва тузланган карамда анча кўпроқдир. Уларда апелсиндан кўра 10 марта кўпроқ С витамини бор”, деб айтмоқда парҳезшунос шифокор Сергей Обложко.

Шунингдек, мутахассислар мевалар ва резаворлар истеъмол қилишни тавсия қилишади. Мавсумнинг бу вақти резавор меваларни топиш қийинроқ бўлса-да, улар музлатилган ҳолатда ҳам бирдек фойдалидир.

Шунингдек, ёрқин рангдаги сабзавотлар, мисол учун, сабзи, кўкатларни хом ёки бироз термик ишланган ҳолатда истеъмол қилиш ҳам фойдалидир. 

Иммунитетни қўллаб-қувватлаш учун ёнғоқ, жавдар унидан тайёрланган нон, авокадо, тухумнинг сариғини истеъмол қилиш кони фойда. Улар Е витаминига бой бўлади.  

Рух моддаси сақловчи маҳсулотлар ҳам шамоллашимизга йўл қўймайди.

“Эрталаб 30 грамм ёнғоқ – бу етарли миқдордир. Бу миқдорда микроэлементлар ва фойдали ёғлар етарли бўлади ва хавфсиз калория ҳисобланади”, деб айтмоқда парҳезшунос.

Ёғли овқатлар, консерваланган, маринадланган маҳсулотлар, қаҳва, спиртли ичимликлардан эса воз кечишга тўғри келади. Организм юқори калорияли овқатни ҳазм қилишда кўпроқ энергия сарфлайди, спиртли ичимликлар эса фойдали компонентларнинг ўзлаштирилишини секинлаштиради. 

Кўпроқ янгиликлар