ЕХҲТ иштирокчи мамлакатлари доимий вакиллари Ўзбекистонга келмоқда

Ўзбекистон 11:04 / 10.10.2019 2532

2019 йилнинг 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги таклифига биноан 20та элчи – ЕХҲТ иштирокчи мамлакатларининг Вена шаҳридаги доимий вакилларидан иборат делегация Тошкент шаҳрига ташриф буюради.

Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонаси томонидан ташкиллаштирилаётган мазкур ташриф дастурида Олий Мажлис Сенати, Ташқи ишлар вазирлиги, Марказий сайлов комиссияси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказида ва Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) билан учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган.

Дипломатлар Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг мамлакатда ОАВ эркинлигини таъминлашнинг долзарб масалалари ва мазкур соҳада олиб борилаётган ислоҳотларга бағишланган «давра суҳбати»да иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрида ҳам бўладилар.

Кўпроқ янгиликлар