Ягона буюртмачи хизматлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг чекланган миқдорларига ўзгартириш киритилди

Ўзбекистон 12:10 / 10.10.2019 4126

Вазирлар Маҳкамасининг “Ягона буюртмачи хизматлари (инжиниринг компаниялари) раҳбар ходимлари ва мутахассислари учун белгиланадиган ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тариф коэффициентларига оширувчи коэффициентларнинг чекланган миқдорларига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия- хўжалик департаменти, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” ДУК ва Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари бўйича ҳудудий бошқармалар ҳузуридаги “Минтақавий автомобиль йўллари бўйича буюртмачи хизмати” ДУКнинг ягона буюртмачи хизматлари учун инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳажмларидан қатъи назар, 2,0 миқдорида оширилган коэффициент қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ички ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлигининг ягона буюртмачи хизматлари учун инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳажмларидан қатъи назар, 3,0 миқдорида оширилган коэффициент қўлланилади.

Оширилган коэффициент миқдори молиялаштиришнинг барча манбалари бўйича инвестиция лойиҳалари ҳажмларига ўзгартиришлар киритилгандан кейин навбатдаги ойдан бошлаб қайта кўриб чиқилади.

Кўпроқ янгиликлар