UFC президенти Нурмагомедовнинг кейинги рақиби ким бўлишини маълум қилди

Спорт 10:46 / 08.09.2019 38244

UFC президенти Дэйна Уайт UFC 242 мусобақаси асосий жанги ғолиби Хабиб Нурмагомедов энди кимга қарши октагонга чиқишини маълум қилди.

«Тони Фергюсон — Хабиб учун кейинги рақиб. Албатта, у (Фергюсон) рози бўлса. Кўрамиз, Хабиб қачон қайтишга тайёр бўларкан. Агар Фергюсон рози бўлса, Хабиб учун навбатдаги жанги у билан бўлади. Тонига шундай имконият аллақачон таклиф этилган.

Аммо Тони истамаса ёки ишлар кўнгилдагидек кетмаса рақиб Конор бўлиши ҳам мумкин.

Конор реванш олишни истамоқда. Ишонаманки, фанатларга бундай жангни кўриш жуда қизиқ бўларди», — дейди Уайт.

Россиялик жангчи 8 сентябрга ўтар кечаси Абу-Дабида америкалик Дастин Порьени учинчи раундда бўғиш усули билан мағлуб этиб, иккинчи марта чемпионлик камарини ҳимоя қилди.

Тони Фергюсон 12 ғалабадан иборат серия қайд этмоқда. У фаолиятида жами 25 ғалабага эришиб, 3 марта мағлуб бўлган. Хабиб Нурмагомедов эса 28 марта жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган.

Кўпроқ янгиликлар