Ҳонгконгда намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар содир бўлди

Жаҳон 23:22 / 07.09.2019 5462

Ҳонгконг полицияси намойишчиларга қарши қалампирли газ қўллади, деб хабар берди The South China Morning Post.

Хабарда айтилишича, полиция Ша Тин темирйўл станцияси ва “Шаҳзода Эдвард” станцияси яқинида тўпланган фаоллар гуруҳига қарши аэрозолдан фойдаланган. Намойишчилар полициячиларга соябон ва металл буюмлар улоқтиришган.

Аввалроқ намойишчилар яна аэропортда акция ўтказишларини маълум қилган, аммо полиция ва ҳукумат эҳтиёт чораларини кўрганди.

Фаоллар савдо марказлари ва темирйўл станцияларида тўпланишга қарор қилишган. Ҳонгконгда июнь ойидан буён намойишлар давом этмоқда.

Кўпроқ янгиликлар