АҚШ Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига қарши курашда ёрдам берганларга 15 млн доллар тўлайди

Жаҳон 22:00 / 04.09.2019 8027

Вашингтон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг молиявий операцияларини барбод қилганларга 15 млн долларгача тўлашга тайёр. Бу ҳақда АҚШнинг Эрон бўйича махсус вакили Брайан Хук маълум қилди.

Маблағ терроризмга қарши курашиш дастури доирасида Давлат департаменти томонидан ажратилади. 

"Бугунги эълон тарихий тусга эга: АҚШ илк бор давлат муассасасининг молиявий операцияларини барбод қилувчи маълумот учун мукофот эълон қилмоқда. Биз Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси кўпроқ ҳукумат эмас, террорчилик ташкилоти сифатида ҳаракат қилаётгани учун бу чорани қўлламоқдамиз", - таъкидлади Хук.

У Америка ҳукумати Теҳронга қарши санкциялар жорий этиш жараёнини тўхтатмоқчи эмаслигини маълум қилди.  

Хук бундан мақсад Эронни ядровий ва ракета муаммоси бўйича музокаралар бошлашга мажбур қилиш эканлигини айтди.

Аввалроқ АҚШ молия вазирлиги Эрон билан алоқадор 16 компания, 9 жисмоний шахс ва 6 танкерни санкциялар рўйхатига киритганини маълум қилганди.

Кўпроқ янгиликлар