Трамп Хитойга музокараларни чўзиш жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги билан таҳдид қилди

Жаҳон 20:23 / 03.09.2019 5769

АҚШ президенти Дональд Трамп агарда Америка-Хитой шартномаси у 2020 йилда президентликка қайта сайланганидан кейин тузиладиган бўлса, шартнома шартлари ҳозиргидан анча кескин бўлиши айтди.

"Мен ютиб чиққанимда Хитойга нима бўлишини ўйланг. Келишув янада кескин бўлади. Шу билан бирга етказиб берувчилар тармоғи парчаланади ва Хитой бизнеси, иш ўринлари ва пуллари ҳавога учиб кетади!" – деб ёзди Трамп ўз твиттерида.

Трамп АҚШнинг Хитой билан аввалги савдо сиёсатидан Вашингтон йилига 600 млрд доллар зарар кўрганини таъкидлади.

Хитой ва АҚШ ўртасидаги савдо музокаралари май ойида боши берк кўчага кириб қолди ва ўшандан буён янгиланмади. 

Кўпроқ янгиликлар