«ПСЖ» Кейлор Навас трансферини эълон қилди

Спорт 21:15 / 02.09.2019 5810

«Реал» дарвозабони Кейлор Навас фаолиятини Францияда давом эттиради.

«ПСЖ» клуби ўз сайтида костарикалик посбон трансферини эълон қилди.

Аввалроқ Marca нашри Париж клубининг 32 ёшли дарвозабон учун 13 млн евро тўлаши ҳақидаги хабарни тарқатган эди.

Навас «Реал»га 2014 йил ёзида «Леванте»дан 10 млн еврога ўтган. Бу мавсумда дарвозабон майдонга тушмади. Унинг «қаймоқранглилар» билан тузган шартномаси муддати кейинги йил ёзида тугайди. Навас Мадрид клубидаги 5 йиллик фаолияти давомида 12та совринга эга чиққан, шулардан 3таси ЕЧЛ ғолиблигидир.

Кўпроқ янгиликлар