«Формула-1»: Шарль Леклер Бельгия босқичида ғолиб бўлди

Спорт 23:32 / 01.09.2019 1462

Ferrari жамоаси аъзоси Шарль Леклер «Формула-1» пойгасининг Бельгия босқичида ғолиб бўлди. Бу унинг пойгадаги илк ғалабаси бўлди. 

Марра чизиғини иккинчи бўлиб амалдаги пешқадам ва чемпион Льюис Хэмилтон (Mercedes), учинчи бўлиб финляндиялик Валттери Боттас (Mercedes) кесиб ўтган.

Хэмилтон умумий ҳисобда 268 очко билан етакчилик қилмоқда. Боттас 203 очко билан 2-ўринни эгалламоқда.

Бельгия босқичи «Формула-2» пойгаси вақтида ҳалок бўлган франциялик пойгачи Антуан Юбернинг хотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланган. 

Пойганинг кейинги босқичи 6-8 сентябрь кунлари Италиянинг Монца шаҳрида бўлиб ўтади.

Кўпроқ янгиликлар