РПЛ. «Ростов» камбэк эвазига ғалаба қозониб, 3-ўринга чиқди. Шомуродов яна гол урди

Спорт 23:18 / 25.08.2019 16246

Россия чемпионатида 7-тур ўйинлари ўтказилмоқда. Ўз майдонида «Рубин»ни қабул қилган «Ростов» 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, 3-ўринга чиқди. Ростовликлар 15-дақиқада гол ўтказиб юбориб ҳисобда ортда қолишаётганди. Ўйин давомида Карпин шогирдлари камбэк қилишнинг уддасидан чиқишди.

Аввалига Элдор Шомуродов 29-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. 87-дақиқада эса Саплинов бош билан гол уриб, «Ростов»га ғалаба келтирди. Бу ғалабадан сўнг ростовликлар турнир жадвалида 3-ўринга чиқиб олди. Шомуродовнинг голлари сони эса 5тага етди. У бу ўйиннинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди.

«Рубин» сафида Виталий Денисов захирада қолди.

РПЛ. 7-тур
Ростов – Рубин 2:1

Голлар: Шомуродов (29), Саплинов (87) — Марков (15).
Ростов: Бабурин, Чернов, Козлов, Чистяков, Сигурдссон, Еременко, Саплинов (Долгов, 90), Глебов (Зуев, 76), Ионов (Логашов, 90), Норманн, Шомуродов.
Рубин: Дюпин, Плиев, Данченко, Сорокин, Степанов, Башкиров (Закиров, 89), Подберезкин (Кварацхелия, 44), Коновалов, Давиташвили, Микелтадзе (Макаров, 89), Марков.
Огоҳлантиришлар: Шомуродов (90).

Кўпроқ янгиликлар