«MEDIA.UZ» футбол ҳафталигининг 1-тур натижалари: 43та гол, 8та йирик ғалаба ва 1та дуранг

Спорт 03:24 / 24.08.2019 11134

23-29 август кунлари ўтказиладиган «MEDIA.UZ» футбол ҳафталиги доирасида 1-тур ўйинлари ўтказилди. 

Яккасарой тумани жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли собиқ «Текстилчилар» стадионида ўтказилган ўйинларнинг биринчи кунида жамоалар умумий ҳисобда 43та гол киритишди, 8та ўйинда йирик ҳисоб қайд этилди. Бундан ташқари икки жамоага турли сабабларга кўра техник мағлубият ёзилди. 

Kun.uz сайти илк турда Ёшлар иттифоқи жамоасига қарши майдонга тушиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб Kun.uz сайти жамоаси аъзоси Маъруфжон Асқаров Дэвид Бекхэм услубида рақиб жамоа дарвозасининг юқори тўққизлигига жойлаб  хисобни очди. Иккинчи бўлим ўрталарига келиб Kun.uz сайти жамоаси ҳужумчиси Раҳматилло Исроилов кетма-кет урилган голлари эвазига жамоа муваффақиятини мустаҳкамлади. Учрашунинг сўнги дақиқаларида Ёшлар иттифоқи жамоаси ҳисобни бироз бўлса-да қисқартиришга эришди ва ўйин шу ҳисобда якун топди.

2- ва 3-тур ўйинлари 24 август куни ўтказилади. 

Барча натижалар билан қуйида танишишингиз мумкин:

A гуруҳи

Миллий кутубхона – Зўр ТВ 0:1
Ўқитувчи – ЎФА 2:5

B гуруҳи

Ватанпарвар – ЎзА-Ёшлар овози 1:4
МY5 – Ўзбекистон НМИУ 2:4

C гуруҳи

Кабель ТВ – Севимли ТВ 0:4
Шарқ – Мовароуннаҳр 4:0

D гуруҳи

МТРК – Daryo.uz 3:0 (техник мағлубият)
Ёшлар иттифоқи Медиа - Kun.uz 1:3

E гуруҳи

Ғофур Ғулом – АОКА 3:0
Дунё АА – Спорт ТВ 0:3

F гуруҳи

ОКМБ – Миллий ТВ 0:0
ЎзРепорт – Блогерлар жамоаси 3:0 (техник мағлубият)

Кўпроқ янгиликлар