Хитой 9 нафар футболчини маҳаллийлаштириб, жаҳон чемпионатига чиқмоқчи

Спорт 14:40 / 23.08.2019 18876

Хитой футбол ассоциацияси 2022 йилги жаҳон чемпионати саралаши арафасида 9 нафар хорижлик футболчини маҳаллийлаштириб, уларни миллий терма жамоага жалб этмоқчи. Бу ҳақда Синьхуа ахборот агентлиги хабар тарқатди.

«Биз Қатарга боришни истаймиз. Маҳаллийлаштирилган футболчилар миллий терма жамоага қисқа муддатли мақсадга эришиш учун ёрдам бериши мумкин. 

Агар Хитой термаси саралашнинг кейинги босқичига йўл олса, биз яна бир неча футболчига Хитой паспортини беришимиз мумкин. Аммо бу бизнинг узоқ муддат учун сиёсатимиз бўлмайди, терма жамоага жалб этиладиган футболчилар сони чегараланган бўлади», — деган Хитой футбол ассоциацияси президенти.

Бундан аввалроқ, асли бразилиялик бўлган, айни вақтда «Гуанчжоу Эвергранд» сафида тўп сураётган 30 ёшли ҳавбек Элкесон Хитой тарихидаги илк маҳаллийлаштирилган футболчи бўлиши хабар қилинганди. 2013 йилдан буён Хитой чемпионатида тўп суриб келаётган бу футболчи янги исм олган - Аи Кесен.

Кўпроқ янгиликлар