«Наполи» Лосано трансферини эълон қилди

Спорт 14:17 / 23.08.2019 2546

ПСВ ҳужумчиси Ирвинг Лосано «Наполи» футболчисига айланди.

Неаполликлар клуби расмий сайти ушбу 24 ёшли футболчини трансфер қилгани ҳақида эълон қилган. 

Лосанонинг трансфер «Наполи»га 40 миллион еврога тушади. Бу клуб учун рекорд даражадаги трансфер бўлди. ПСВ бу маблағнинг 20 фоизини футболчининг собиқ клуби «Пачука»га ўтказиб беради. Трансфер учун футболчининг агенти Мино Райола 5 миллион евро миқдорида комиссия пули олади.

Мексикалик футболчи «Наполи» билан 5 йиллик шартномага имзо чекди. ОАВ маълумотига кўра, Лосано янги клубида йилига 4,5 миллион евро миқдорида маош олади.

Лосано 2017 йилда ПСВ аъзосига айланди. Нидерландлар уни «Пачука»дан 8 млн евро эвазига харид қилганди. Лосано Мексика терма жамоаси сафида 35 ўйинда майдонга тушиб, 9 гол муаллифи бўлган.

Лосано Нидерландия чемпионатининг ўтган мавсумида 30 учрашувда майдонга тушиб, 17 гол урган ва 12 голга узатма берган.

Кўпроқ янгиликлар