Умурзоқов Бухоро вилоятининг ичимлик суви билан таъминланиши 99 фоизга етишини маълум қилди

Ўзбекистон 16:11 / 13.08.2019 5722

Осиё инфраструктуравий инвестиция банки (ОИИБ)  иштирокида Бухоро вилояти инфраструктурасини янгилаш бўйича лойиҳа вилоятнинг ичимлик суви билан таъминланиш даражасини 99 фоизга етказиш имконини беради. Бу ҳақда республика инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ОИИБ делегацияси аҳоли эҳтиёжини ўз кўзи билан кўриш учун Бухорога келган.

«Лойиҳанинг амалга оширилиши вилоятнинг ичимлик суви билан таъминланиш даражасини 99 фоизга етказиш имконини беради. Биз бутун вилоятдаги йўлларни қуриш ва реконструкция қилишни истаймиз. Бу лойиҳа билан юз фоиз йўллар қамраб олинади. Бу биз учун ўзига хос лойиҳа, илгари бунақаси бўлмаган», – деди Умурзоқов. 

Вазир шунингдек, ОИИБ Жаҳон банки ҳаммолиялаштириши остида «Обод қишлоқ» лойиҳасига ҳамда «Бухоро-Мискин-Урганч-Хива» темир йўлини электрлаштириш лойиҳасига қўшилиши мумкинлигини айтди. Умурзоқов тилга олган лойиҳалар орасида шунингдек, Қорақалпоғистондаги йўлларни реконструкция қилиш ва Самарқандда арзон уй-жойлар қуриш лойиҳалари бор.

Кўпроқ янгиликлар