АҚШдаги Вебстер университетининг Тошкент шаҳрида таълим дастурларини амалга ошириш маркази ташкил этилди

Жамият 15:02 / 11.07.2019 6397

МДҲ мамлакатларида илк маротаба тўлақонли АҚШ университетининг филиали Ўзбекистонда ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4245-сонли қарори билан Тошкент шаҳрида Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш маркази ташкил этилган эди. 

Вебстер университетининг Тошкент шаҳридаги марказида 2019/2020 ўқув йили учун бакалавриатнинг таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш учун ҳужжатларни қабул қилиш бошланди.

Бакалавриат:

👉 Бизнес бошқаруви (BA Business Administration);

👉 Иқтисодиёт (BA Economics)

👉 Медиа коммуникация (BA Media Communication);

👉 Инглиз тили иккинчи тил сифатида (BA ESL). 

Магистратура:

👉 Инглиз тилини иккинчи тил сифатида ўқитиш (MA TESL);

👉 Бизнес бошқаруви (MBA);

👉 Медиа коммуникация (MA Media Communication).

Вебстер университетининг Тошкент шаҳридаги марказига абитуриентларни қабул қилишда кириш имтиҳони кўзда тутилмаган. 

Қабул 31 июлгача.

Абитуриентлардан ҳужжатлар онлайн қабул қилинади. Номзодлар қуйидаги ҳужжатларни инглиз тилида тайёрлаб, uzadmissions@webster.edu электрон манзилига юбориши лозим:

1. Ариза - Application form

2. Халқаро тил билиш сертификати (TOEFL 80/IELTS 6.0)

3. Аттестат/Диплом ва унинг тасдиқланган иловаси (ўртача баҳо 2.5 дан юқори бўлиш керак)

4. Ўқитувчи ёки устоздан тавсиянома 

5. Паспорт нусхаси

6. Иншо (эркин мавзу) 300-500 сўздан иборат бўлади.

Марказда ўқитиш кундузги таълим шаклида, тўлов-контракт асосида, инглиз тилида Вебстер университети томонидан тасдиқланган ўқув режа ва дастурлар асосида амалга оширилади. 

 

Битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Вебстер университетининг дипломи берилади.  

Қўшимча маълумотлар: Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети 1-бино, 110-хона, Тел. 712392833

Реклама ҳуқуқи асосида

Кўпроқ янгиликлар