«Сент-Луис Блюз» ўз тарихида илк маротаба Стэнли Кубогини қўлга киритди

Спорт 09:30 / 13.06.2019 2227

Хоккей бўйича клублар ўртасидаги дунёнинг энг нуфузли турнири – Стэнли Кубоги ниҳоясига етди.

2018/19 мавсуми финалининг 7-ўйинида «Бостон Брюинз» ўз майдонида «Сент-Луис Блюз»га 1:4 ҳисобида ютқазди.

Натижада, умумий 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган «Сент-Луис Блюз» ўз тарихида илк маротаба нуфузли совринни қўлга киритди. Бунгача «блюзменлар» 1968-70 йиллар давомида 3 марта финалда ютқазишган эди.

Маълумот ўрнида, Стэнли Кубоги 1927 йилдан бери ўтказилмоқда. Унда энг кўп марта Канаданинг «Монреаль Канадиенс» клуби ғалаба қозонган – 24.

МХЛ
Стэнли Кубоги
Финал, 7-ўйин
Бостон – Сент-Луис – 1:4 (0:2, 0:0, 1:2)
13 июнь, Бостон, «TD Garden» 
Голлар: 0:1 – 16 О′Райлли (Пьетранжело, Баумистер) 
    0:2 – 19 Пьетранжело (Шварц) 
    0:3 – 51 Шенн (Шварц, Тарасенко) 
    0:4 – 55 Сэнфорд (О′Райлли, Перрон) 
    1:4 – 57 Гжельчик (Крейчи) 
Сериядаги ҳисоб: 3-4.

Кўпроқ янгиликлар