«Ўзпахтасаноат» АЖ томонидан 5-устувор ташаббус ижроси бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида

Жамият 17:40 / 12.06.2019 3088

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган 5 та ташаббусга кўра аҳоли ва ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, хотин-қизларни меҳнат билан бандлигини таъминлаш учун тикув-трикотаж мажмуаларини барпо этиш борасида “Ўзпахтасаноат” АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 майдаги ПҚ-4341-сонли қарорига мувофиқ, республика ҳудудларида аҳоли ва шу жумладан хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида, тикув-трикотаж мажмуаларини ташкил этиш бўйича 2019-2021 йиллар давомида жами 271 та:  шундан 2019 йилда 75 та, 2020 йилда 107 та, 2021 йилда 89 та ташкил этиш билан бирга 81 мингга яқин хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Республикамизнинг 49 та туманида 57 та тикув-трикотаж мажмуалари ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда, хусусан:

Қорақалпоғистон Республикасида – 6 та,

Андижон вилоятида – 4 та,

Жиззах вилоятида –12 та,

Қашқадарё вилоятида - 3 та,

Навоий вилоятида – 2 та,

Наманган вилоятида – 4 та,

Самарқанд вилоятида – 2 та,

Сирдарё вилоятида - 9 та,

Сурхондарё вилоятида – 2 та,

Тошкент вилоятида – 7 та,

Фарғона вилоятида – 1 та,

Хоразм вилоятида – 5 та.

Бугунги кунда Тошкент вилоятида 4 та, Сирдарё вилоятида 4 та, Жиззах, Наманган, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида 1 тадан жами 12 та мажмуада қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ якунланиб 3600 та иш жойлари яратилди.

Жорий йилнинг июнь ойида яна 21 та тикув-трикотаж мажмуаларида  қурилиш монтаж ишлари якунланиб ишга туширилади, натижада ушбу мажмуаларда жами яратилган иш жойлари 10 мингтага етказилади.

Шулар билан бирга, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ички бозорда сотилишини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳрининг “Чилонзор буюм бозори” савдо мажмуасида, Жиззах вилоятининг “Гагарин шаҳри буюм бозори” савдо мажмуасида ва Жиззах шаҳрида “Ором буюм бозори” савдо мажмуасида махсус фирма дўкони қурилиши қуриб битказилди ва республиканинг бошқа туман марказларида хам махсус савдо дўконларини ташкил этиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

 

Кўпроқ янгиликлар