Mission Hills - Хитойдаги йирик гольф майдонига саёҳат

Lifestyle 12:00 / 12.06.2019 4680

Гольф 450 миллиондан ортиқ мухлисга эга бўлган, дунёдаги энг машҳур спорт турларидан бири ҳисобланади. Одатда, бу Европа, Шимолий Америка ва Осиё аҳолисидир. Ўйин Шотландияда пайдо бўлган, у ерда гольфни XV асрда ўйнашни бошлашган, кейин эса бутун дунёга тарқалган.

Фото: Pinterest

Ҳозирги кунга келиб гольф махсус лойиҳалаштирилган жойда ўйналади. У гольф майдони деб аталади. Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида жойлашган Mission Hills гольф-клуби бутун дунёдаги машҳур майдонлардан бири. Бутун дунёга донг таратганининг сабаби унинг Гиннесс рекордлари китобига энг катта гольф майдони сифатида киритилганидир.

Фото: Pinterest

Mission Hills Golf Club гольф клуби Mission Hills’га тегишли ва у томонидан бошқарилади. Клуб 1992 йилда расмий очилган ва 2004 йилда дунёдаги энг йирик майдон сифатида тан олинган. Объект Гуанлан шаҳарчасида жойлашган ва унинг мазкур туманда қурилиши баҳсларга сабаб бўлган. Муаммо қурилиш учун ерга эга бўлишда эди. Ер ноқонуний тарзда берилгани, яъни мазкур шаҳар аҳолисидан ўғирлангани тўғрисидаги исботлар мавжуд бўлган.

Фото: Pinterest

Дастлаб шаҳар аҳолиси ҳукумат ерни мевали боғни қуриш учун олганига ишонганди. Бироқ ишчилар спорт иншоотини қуришни бошлагач, ёлғон фош бўлди. Ҳудуд ноқонуний тарзда олингани ҳақида кўплаб исботлар мавжуд бўлганига қарамай, ҳукумат мазкур ишга умуман эътибор бермади.

Гольф-клуб хизматлари

Mission Hills Golf Club кўплаб гольф ишқибозларини жалб этади. Чунки у 12 та ғаройиб майдонларга эга. Улардан 11 таси чемпионлик майдонлари саналади, яъни 18 та чуқурчалари бор ва турли даражадаги турнирларни ўтказиш учун мос келади.

Фото: Pinterest

Майдонлардан ташқари, бу ерда шаҳар чеккасидаги клуб ва гольф академияси каби бир неча қизиқарли объектлар мавжуд. Шаҳар чеккасидаги клубнинг ўзига хос жиҳати шундаки, унда 52 та корт ва стадионга эга Осиёдаги энг йирик теннис маркази жойлашган. У ерда 3 минг нафар мухлис матчни томоша қилишлари мумкин.

Фото: Pinterest

Шунингдек, бу жойда спа-салонлар, клуб уйлари ва беш юлдузли меҳмонхоналар мавжуд.

Кўпроқ янгиликлар