Дангасалар кўп нарсага эришишининг 8 сабаби

Lifestyle 14:53 / 31.05.2019 11337

Агар ҳар қандай ҳаракатсизлик сизни муваффақиятга олиб бориш ўрнига ундан узоқлаштирса, қандай қилиб унумли дангаса бўлишни ўрганишингиз керак.

Фото: Fotolia

Улар вазифани бажаришнинг оддий ва самарали усулини излайдилар

Microsoft асосчиси Билл Гейтс шундай деганди: «Мен иш учун дангаса одамни излайман, чунки у белгиланган вазифани ҳал этишнинг кўплаб осон йўлларини топади». Ҳақиқатан ҳам бундай ходим лойиҳани тезроқ якунлаш усулларини излайди ва унинг устида яна ишламаслик учун бир мартадаёқ энг яхши натижага эришишга ҳаракат қилади.

Моҳир оптимизаторлар

Дангаса одам бир хил тусдаги ишда маъно борлигини кўрмайди, шунинг учун ҳам доим жараённи автоматлаштиришга ҳаракат қилади. Айнан шундай кашфиётчилар туфайли супурги чангютгичга, кейин чангютгич-роботга ўзгарди.

Агар навбатдаги лайфхакни учратсангиз, иккиланманг: уни дангаса одам ўйлаб топган. Чунки дангаса бўлмаган одам осон усулда эмас, қоидаси билан бажарган бўларди. 

Технологияларни моҳирона қўллайдилар

Жараёнларни оптималлаштириш учун бирор янги нарса кашф этиш шарт эмас, тайёр ишланмаларни ҳам қўллаш мумкин. Дангаса одамлар кундалик вазифаларини енгиллаштирадиган бирор янги нарса пайдо бўлганини мунтазам текширадилар. Улар барча техник янгиликлардан хабардор.

Фото: Fotolia

Устуворликларни тўғри белгилайдилар

Бирор нарсани бажаришдан аввал дангаса кишилар ўзларидан нима учун буни бажаришлари лозимлигини сўрайдилар. Саволнинг тўғри қўйилиши натижага таъсир қилмайдиган иккинчи даражали нарсаларга вақт ва куч сарфламаслик имконини беради.

XX аср бошида италиялик иқтисодчи Вильфредо Парето қонун шакллантирган. Унга кўра ҳаракатларнинг 20 фоизи муваффақиятнинг 80 фоизини таъминлайди. Ана шу қонунга кўра, тўғри ричагларга кам ҳаракат сарфлаш унумли.

Дам олишни биладилар

Оддий одамнинг меҳнати марафонга ўхшаса, дангасада у ҳордиқ билан ўрин алмашадиган қисқа спринтлардан иборат. Дастлаб у вазифага максимум вақт ва куч беради, кейин эса дам олади. Натижада бир хил вақт ичида дангаса одам худди шунча иш бажаради. Бироқ машғулотнинг доимий ўзгариши сабабли ўзини хотиржам ҳис этади ва зўриқишни бошдан ўтказмайди.

Хатарларни яхшироқ пайқашади

Вазифани самарали бажариш ва қайтадан бажармаслик учун тизим бузилиши мумкин бўлган жойни яхшироқ пайқаш лозим. Шунинг учун дангаса киши олдиндан хатарларни кўра олади ва уларни бартараф этиш учун қўлидан келган барча ишларни бажаради.

Улар яхши етакчилар

Дангаса одам нафақат ўзи ишларни тез ва самарали бажаради, балки лойиҳа устида ишлаётганлар ўртасида ҳам вазифаларни ақл билан тақсимлайди.

Ортиқча хатти-ҳаракат ва мажбуриятларни такрорлашга ўрин йўқ.

Фото: Fotolia

Улар ақлли

Одам у қадар ақлли бўлмасагина ўзига дангаса бўлишга рухсат беролмайди. Гап миллиардерлар меросхўрлари ҳақида кетар экан, албатта улар статистикага киритадиган даражада кўп эмас.

Офисда кун бўйи ижтимоий тармоқларни кўздан кечирган бўлсангиз ҳам вазифаларни ўз вақтида бажаришингизга ишончингиз комил бўлиши лозим. Дангаса фрилансерга 100 та арзон буюртма ўрнига 10 та қимматини олиш учун ақл кўпроқ керак. Шунинг учун ривожланган интеллект – камроқ иш қилиб, кўпроғига эришишда муваффақият калитидир.

Кўпроқ янгиликлар