Зеленский ўзи таклиф қилган қонун лойиҳасининг кўриб чиқилиши рад этилганига изоҳ берди 

Жаҳон 23:57 / 22.05.2019 15823

Украина президенти Владимир Зеленский у томонидан таклиф қилинган ҳалқ депутатлари сайловлари ҳақидаги қонун лойиҳасинининг олий радада кўриб чиқилиши рад этилганига изоҳ берди. 

“Эски сиёсатчилар эски тизимни танладилар, чунки фақатгина шу нарса уларга сиёсий ҳаётларини давом эттиришга имкон беради”, деб ёзган давлат раҳбари фейсбукда.

Унинг фикрича, депутатлар “пул ва гречка учун яна парламентга киришни” мўлжаллашмоқда. “Бироқ аминманки, улар адашишмоқда. Ҳаттоки мажоритар округларда ҳам давлатни сўзда эмас, амалда ўзгартира оладиган янги сиёсатчиларни сайлайсиз”, деб айтиб ўтган Зеленский.

Зеленский таклиф қилган қонун лойиҳасини кўриб чиқиш учун радада зарурий 226 овоз билан 92 депутатгина овоз берган. 

Шундан сўнг Зеленскийнинг маслаҳатчиси Руслан Стефанчук парламент аъзоларини келишувларни бузганликда айблади. Унинг сўзларича, бундан аввалроқ давлат раҳбари ва депутатлар сайлов қонунчилигини ўзгартириш бўйича муросага эришгандилар.

Кўпроқ янгиликлар