Украина Россияга қарши янги санкциялар жорий қилди

Жаҳон 23:26 / 15.05.2019 17073

Украина ҳукумати Россияга қарши янги иқтисодий санкциялар жорий қилди. Бу санкциялар муайян турдаги маҳсулотлар етказилишини тақиқлаш ва махсус бож тўловини киритишни кўзда тутади.

Маълум қилинишича, Украина ҳукумати ушбу санкцияларни Россиянинг қарорлари ва ҳаракатларига жавобан киритган. Украинага бир қатор саноат маҳсулотлари, мисол учун, цемент, минерал ўғитлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, транспорт воситаларини олиб кириш тақиқланган.

Украина жорий қиладиган махсус бож 2019 йил 1 августдан қўллана бошланади. Унинг қиймати импорт қилинувчи маҳсулотлар қийматидан муайян фоизни ташкил қилади. 

Апрелда Россия Украинадан киритилиши тақиқланган маҳсулотлар рўйхатига нефть ва нефть маҳсулотларини киритган.

Украина 2016 йилдан бошлаб Россиядан турли маҳсулотлар, жумладан гўшт, балиқ, сут маҳсулотлари, қандолат маҳсулотлари киритилишини тақиқлаган. 

Кўпроқ янгиликлар