Ўзбекистон президенти Хитойга жўнаб кетди

Ўзбекистон 11:55 / 24.04.2019 20647

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 24 апрель куни амалий ташриф билан Пекинга жўнаб кетди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбари у ерда “Бир макон, бир йўл” иккинчи халқаро форумида иштирок этади. Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ва Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси Раиси Ли Чжаньшу билан учрашувлар ўтказади.

Шунингдек, форумда иштирок этадиган хорижий давлатлар делегациялари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан ҳам музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Кўпроқ янгиликлар