Туркия АҚШнинг Эронга қарши нефть санкциялари бўйича қарорига қўшилмади

Жаҳон 21:50 / 22.04.2019 8114

АҚШнинг Эронга қарши нефть санкциялари бўйича истисно режимини узайтирмаслик ҳақидаги қарори Эрон халқига зарар етказади. Туркия бундай бир томонлама ёндашувни рад этади, деди Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушоглу.

Оқ уй душанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон нефти бўйича қатор мамлакатлар учун истисно режимини узайтирмасликка қарор қилганини маълум қилди. Гап Хитой, Ҳиндистон, Италия, Греция, Япония, Жанубий Корея, Тайван ва Туркияга Эрон нефтини сотиб олгани учун санкция киритмаслик ҳақида бормоқда. 

"АҚШнинг Эрондан нефть импорт қилиш бўйича истиснони бекор қилиш ҳақидаги қарори минтақавий тинчлик ва барқарорликка хизмат қилмайди, у Эрон халқига зарар етказади. Туркия ўз қўшниларига нисбатан бир томонлама санкциялар ва чекловларни инкор қилади", - деб ёзди Човушоглу Twitter саҳифасида.

Кўпроқ янгиликлар