Эроннинг Ислом инқилоби соқчилари корпуси қўмондони ўзгарди

Жаҳон 21:42 / 21.04.2019 7407

Эрон раҳбари ва диний раҳнамоси Али Ҳоманеий Эрон қуролли кучларининг сара бўлинмаси –  Ислом инқилоби соқчилари корпусига янги қўмондон тайинлади. Tasnim ахборот агентлигининг маълум қилишича, корпусга бригада генерали Ҳусайн Саломий янги қўмондон бўлди.

Маълум қилинишича, Саломий генерал Муҳаммад Али Жафарий ўрнини эгаллаган. Аввал Саломий корпус қўмондони ўринбосари лавозимини эгаллаган. 

8 апрелда АҚШ президенти Дональд Трамп корпусни хорижий террорчилик ташкилотлари рўйхатига киритишга қарор қилган. АҚШ бу қарорини корпус террорчилик фаолиятида фаол иштирок этиши, террорчиликни молиялаштириши ва уни давлат сиёсатининг дастаги сифатида илгари суриши билан асослаган.  

Бунга жавобан Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши АҚШ қуролли кучларини террорчилик ташкилотлари қаторига киритган. 16 апрелда эса Эрон парламенти АҚШ қуролли кучларининг марказий қўмондонлигини (СЕНТКОМ) террорчилик ташкилоти деб тан олиш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллаган.   

Кўпроқ янгиликлар