Қайси олийгоҳни танлаш керак – Корея Ёджу технология институти ҳақида

Ўзбекистон 15:00 / 20.04.2019 22220

Ўзбекистонда сўнгги вақтларда иқтисодиётнинг барча соҳаларида, ижтимоий ҳаётда кенг ислоҳотлар олиб борилаётгани турли малакали, билимли, замонавий кўникмаларни ўзлаштирган ёш кадрларга эҳтиёжни оширмоқда. Шунинг баробарида, мамлакатда олий маълумот олишни таклиф қилувчи даргоҳлар, институт ва университетлар сони, уларда талабаларни қабул қилиш ўрни чеклангани сабабли кўплаб ёшлар хорижий мамлакатларнинг олий ўқув юртларини танламоқда.

Қолаверса, тан олиш керак, бугунги кунда, технологик жиҳатдан тараққий этган давлатларда олий таълим ҳам бирмунча сифатли, юқори технологиялар ва замонавий таълим услублари қўлланилган ҳолда берилади. Бу эса, талабаларнинг илм олиш савияси ва даражасига ижобий таъсир кўрсатади.

Таъкидлаш ўринлики, айрим хорижий давлатларнинг илғор олий ўқув юртлари раҳбарияти Ўзбекистондаги ислоҳотлар кўлами, замонавий илмларни мукаммал ўзлаштирган кадрларга бўлган катта эҳтиёжни англаб етган ҳолда, ўз таълим даргоҳларининг филиалларини Ўзбекистоннинг турли шаҳарларида очишга қизиқиш билдириб, амалий ҳаракатлар қилмоқда. Давлат раҳбарияти уларнинг бундай хайрли саъй-ҳаракатлари, интилишларига кўмак бермоқда.

Хорижий давлатларнинг институт-университетларининг филиаллари очилиши борасида Тошкент шаҳри анча илгарилаб кетгани рост. Бу ерда фаолият юритаётган ёки энди очилиши кутилаётган олийгоҳлар сонини санаб ўтиришга ҳожат йўқ.

Бироқ таъкидлаш ўринлики, абитуриент олий ўқув юртларидан қайси бирини танлашда анча қийналади. Бу борада етарли ахборотлар мавжуд бўлмагани эса, бу масалани янада мураккаблаштиради. Шу билан бирга, Ўзбекистонда фаолиятини олиб бораётган хорижий университетлар ва институтлар филиаллари орасида мустаҳкам илмий пойдеворга эгалари сингари, шунчаки олий таълим бериш лицензияси асосида фаолият юритаётганлари ҳам мавжуд.

Хўш, келгусида юксак марраларни эгаллашни, етук мутахассис бўлиб, ватани равнақига ҳисса қўшишни орзу қилаётган абитуриент ёшлар тўғри танловни қандай амалга ошириши мумкин?

Бунинг учун, энг аввало, Тошкентда ўз филиалини очган, ёхуд қўшма корхона ташкил қилган ҳолда олий таълим бераётган университет-институтлар фаолиятига қизиқиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Яқингинада Тошкентда ўз фаолиятини бошлаган ва олий таълим беришда хусусий соҳага асос солганлардан бири, шубҳасиз, Жанубий Кореянинг Ёджу технология институтидир. У айни юқоридаги тамойилга жавоб бера оладиган, мустаҳкам илмий асосга эга бўлган олий таълим даргоҳи ҳисобланади.

Демак, бу сафар Тошкент шаҳридаги Ёджу Техника институтининг муассисларидан бири бўлган Жанубий Корея Ёджу Технология институти ҳақида, унинг фаолияти, таълим сифати ва йўналишлари хусусида сўз юритамиз.

Ёджу Технология институти Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳридан унча узоқ бўлмаган Ёджу шаҳрида 1993 йилда ташкил этилган. Унинг ғояси ва фалсафаси инсониятга фойда келтиришдир. Институт инсонларнинг фаровонлигини меҳр-муҳаббат, беминнат хизмат ва амалиёт воситасида ошириш учун ижтимоий-гуманитар таълимни амалда қўллашга интилади.

Бу олий таълим даргоҳи инсониятга севги, хизматда содиқлик ва адолат учун ҳаракат қилишни ўзининг олий мақсадининг тамойили сифатида эътироф этади.

Институт 2030 йилга келиб катта мақсадларга эришиш вазифасини қўйган ва бунга оғишмай амал қилиб келмоқда.

Институт тиббиёт, ақлли технологиялар, техника, муҳандислик, меъморчилик ва шаҳарсозлик, дизайн, мудофаа, электроника, компьютер технологиялари, маданият каби 24та факультетда Ж. Корея иқтисодиётига етук мутахассисларни етказиб бериш билан шуғулланиб келмоқда.

2018 йилда Корея республикаси Таълим вазирлигининг веб-саҳифаси www.academyinfo.go.kr маълумотларига кўра, 5369 талаба таҳсил олган, 2647 абитуриент талабалар сафига қабул қилинган.

Унда хорижлик талабалар ҳам таҳсил олиб, улар учун махсус дастурлар ишлаб чиқилган. Жумладан, корейс тили, маҳаллий маданият билан танишиш, байрам тадбирлари, муҳожирлик ва хорижда таҳсил олишга доир махсус маърузалар, Корея давлати қонунчилиги бўйича маърузалар, талабалар фестивали ташкил этилади.

Институт кампусида талабалар замонавий стандартларда таълим олишлари учун барча шароитлар муҳайё қилинган. Аудиториялар, хоналар, лабораториялар, тажриба ўтказиш хоналари, бўш вақтни мазмунли ўтказиш, спорт билан шуғулланиш учун имкониятлар мавжуд.

Бундан ташқари, институт дунёнинг АҚШ, Хитой, Туркия каби давлатлари сингари кўплаб давлатлари билан 50дан ортиқ халқаро ҳамкорлик шартнома ва меморандумларига эга. Улар орасида Ўзбекистоннинг 6та университети ва коллежи ҳам бор.

Шу билан бирга, мазкур институт Ўзбекистонда олий таълимни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотларuга ўз ҳиссасини қўшиш истагида ҳамда олий таълим соҳасида Корея тажрибасини жорий қилишга қарор қилиши натижаси ўлароқ Тошкентда YTIT - Тошкент Ёджу Техника институтини ташкил этишга қарор қилинди.

Мустаҳкам асосга эга институт билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган таълим дастурига биноан Тошкентдаги Ёджу Техника институтида олий таълимнинг 2+2, 1+3, 3+1 каби режалари тасдиқланди. Унга биноан, талабалар маълум бир шартларга жавоб берса, таҳсилнинг белгиланган йилини Ўзбекистонда, қолганини Ж. Кореяда давом эттириши ва икки институт дипломига эга бўла олади.

Хуллас, олий таълимни Жанубий Кореяда давом эттиришни истаётган бўлсангиз ва техника йўналишига қизиқсангиз, мустаҳкам илмий пойдеворга эга ҳамда барча замонавий шарт-шароитлар муҳайё қилинган Ёджу Технологиялар институти айни сиз истаган олийгоҳдир. Ушбу таълим даргоҳидаги факультетлар ва таълим жараёни хусусида батафсил маълумот олиш учун http://www.yit.ac.kr/ ҳаволаси орқали ўтиб, танишиш мумкин.

Шунингдек, ушбу институтга доир маълумотларни унинг Тошкентдаги ҳамкори Ёджу Техника институти ҳам тақдим эта олади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Усмон Носир кўчаси, 156 уй.

Телефон: +998 78 129 40 40

e-mail: info@ytit.uz

Душанба - Жума: 8:00 - 18:00

Реклама ҳуқуқи асосида

Кўпроқ янгиликлар