Ўзбекистон ЕХҲТнинг блокланган ОАВ бўйича баёнотига муносабат билдирди

Ўзбекистон 15:45 / 18.04.2019 13550

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов ЕХҲТ ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Арлем Дезирнинг баёнотига расмий муносабат билдирди.  

"Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги жамиятни демократлаштириш, мамлакатда ОАВнинг ролини ошириш ва ошкораликни таъминлаш борасидаги ислоҳотлар доирасида  Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, ОАВ ва фуқаролик журналистикасини ривожлантириш, журналистлар мавқеи ва давлат органлари очиқлик даражасини оширишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Агентлик ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили А. Дезирнинг баёноти билан танишиб чиқди ва айрим янгиликлар веб-ресурсларига кириш муаммолари борасидаги фактларни диққат билан ўрганиб чиқади.

Агентлик ЕҲҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили билан ҳар қандай масалада мулоқот қилишга ва ахборот соҳасида ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишга доимо тайёр", - дейилади Комил Алламжоновнинг расмий баёнотида.

Бундан олдин, ЕХҲТ Ўзбекистонни баъзи ОАВни блоклашни тўхтатишга чақирганди.

Кўпроқ янгиликлар