Арзон нархда уй олиб бераман деган фирибгар аёл қўлга олинди - ИИВ

Жамият 09:40 / 17.04.2019 4709

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жорий йилнинг 14 апрель куни тушган хабарга кўра, 2018 йил 2 июнь куни Юнусобод туманида яшовчи 65 ёшли С.З. исмли аёл Учтепа туманида яшовчи 60 ёшли У.Б. исмли аёлга арзон нархда 3-хонали уй олиб беришини ваъда қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бу шахс ундан 3 600 АҚШ долларини олган ва шу кунга қадар берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.

Қўрилган чоралар натижасида С.З. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар