Тошкент вилоятида босқинчилар ушланди

Жамият 14:35 / 16.04.2019 13386

Тошкент вилоятининг Пискент туманида 11 апрель куни вилоят ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу куни “Лала ариқ” маҳалласида яшовчи Х.Н. ИИБга мурожаат қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

У шу йил 14 март куни 3 нафар номаълум шахслар уйига девор ошиш йўли билан бостириб кириб, уни ва турмуш ўртоғини ўлдириш билан қўрқитиб, сариқ металлдан ясалган аёллар узуги ва автомашина пультини олиб, Х.Н.га ҳолат юзасидан агарда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилса ўзини ҳамда оила аъзоларини ўлдиришини айтиб, воқеа жойидан яширинганликларини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасида яшовчи, муқаддам судланган Х.М., М.Улуғбек тумани Пилла-1 кўчасида яшовчи, муқаддам судланган Б.Р. ва Тошкент вилоятининг Пискент тумани А.Самадов кўчасида яшовчи М.Т. содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар