Сиз истаган ва излаган кўчмас мулк объектлари бугун онлайн-аукционда!

Иқтисодиёт 18:07 / 02.04.2019 13467

Бизнесингизни кенгайтириш учун бино, иншоот топиш пайидамисиз? Анчадан бери кўз остингизга олиб юрган жойингиз бордир балки? www.e-auksion.uz сайтига кириб, ЛОТлар орасидан ўзингизни қизиқтирган объектни танланг ва «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончаси онлайн-аукционларида иштирок этинг.

Қолаверса, энди онлайн-аукцион имкониятлари янада кенгайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги “Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5666-сонли Фармонига кўра «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида қуйидаги савдолар амалга оширилади:

- давлат мулки объектларини (акциялардан ташқари) сотиш бўйича аукционлар;

2019 йил 1 июлдан бошлаб давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш бўйича аукционлар.

Бундан ташқари, 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нарх бўйича қўйилган давлат кўчмас мулк объектлари улар тўлиқ сотилмагунга қадар савдолардан олинмайди.

Тошкент шаҳрида қуйидаги давлат кўчмас мулк объектлари онлайн-аукционга чиқарилди:

  • Учтепа тумани, Саккокий кўчаси, 3а уйдаги бино ва иншоот. Умумий майдони 4.3 га, иншоот майдони 20628 кв.м

Бошланғич нархи: 35 536 900 759,00 сўм

Аукцион ўтказилиш санаси: 29.04.2019

Харитада кўриш: yandex.uz/maps/-/CCu042KE

  • Шайхонтоҳур тумани район, Бунёдкор шоҳ кўчаси 4а. Бир қаватли бинонинг фойдаланилмайдиган ертўла қисми. Иншоот майдони 379 кв.м

Бошланғич нархи: 1 366 226 440,00 сўм

Аукцион ўтказилиш: санаси 29.04.2019

Харитада кўриш: yandex.uz/maps/-/CCu0aUN-

  • Бектемир тумани, Қурувчи кўчаси 1-уй. 2 қаватли профилактория биноси. Умумий майдони 0.4094 га, иншоот майдони 1103 кв.м

Бошланғич нархи: 3 050 863 426,00 сўм

Аукцион ўтказилиш санаси 29.04.2019

Харитада кўриш: yandex.uz/maps/-/CCu0aNO2

  • Бектемир тумани, Ҳ.Бойқаро кўчаси 13 уйдаги бино ва иншоот. Умумий майдони 0.5513 га, иншоот майдони 1005 кв.м

Бошланғич нархи: 3 055 900 788,00 сўм

Аукцион ўтказилиш санаси 29.04.2019

Харитада кўриш: yandex.uz/maps/-/CCu0iUzS

  • Юнусобод тумани Ифтихор кўчаси, 1-уйда жойлашган маъмурият биноси. Умумий майдони 0.0977 га, иншоот майдони 565 кв.м.

Бошланғич нархи: 3 671 787 228,00 сўм

Аукцион ўтказилиш санаси 29.04.2019

Харитада кўриш: yandex.uz/maps/-/CCu0iFmd

  • Чиланзор тумани, Чиланзор кўчаси 86-уй. Офис биноси. Иншоот майдони 76 кв.м

Бошланғич нархи: 248 737 497,00 сўм

Аукцион ўтказилиш санаси 29.04.2019

Харитада кўриш: yandex.uz/maps/-/CCu0iCnz

Онлайн-аукционга чиқарилган давлат кўчмас мулк объектларининг тўлиқ рўйхати билан www.e-auksion.uz сайтида танишишингиз мумкин.

“E-IJRO AUKSION”нинг ижтимоий тармоқлардаги расмий канал ва саҳифалари:

Telegram: t.me/onlineauksionuz

Facebook: fb.com/eauksion.uz

Instagram: instagram.com/eauksionuz

Twitter: twitter.com/eauksionuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Кўпроқ янгиликлар