Янги Зеландиядаги иккита масжидда отишма содир этилди. 27 киши ҳалок бўлди

Жаҳон 09:44 / 15.03.2019 51528

Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги иккита масжидда жума намозидан кейин содир этилган отишма оқибатида камида 27 киши ҳалок бўлди. Шифохоналарга 30 га яқин ярадор етказилди. Бу ҳақда Otago Daily Times нашри хабар берди. 

Дастлаб отишма бир масжидда содир этилгани ва 6 киши яралангани маълум қилинган

Дастлабки маълумотларга кўра, қуролланган кишилар маҳаллий вақт билан соат 13:45 да ёнма-ён жойлашган Ан-Нур ва Линвуд масжидига бостириб кириб, чиқиш эшикларини ёпиб, намозхонларни ўққа тута бошлаган. Отишма содир бўлган вақтда масжидда мос равишда 200 ва 300 га яқин киши бўлган. 

Фото: AP​​​​​​

Маҳаллий полиция босқинчилардан бири ушланганини маълум қилган. Полиция комиссари Майк Бушнинг таъкидлашича, шаҳарда бошқа босқинчилар бўлиши мумкин. Крайстчерч аҳолисига уйларини тарк этмаслик тавсия қилинган, мактабларда машғулотлар бекор қилинган.

The New Zealand Herald нашрининг маълум қилишича, босқинчилардан бири ҳужум олдидан интернетда 37 саҳифалик манифест эълон қилиб, унда ўз режалари ҳақида маълум қилган.  

Фото: Tessa Burrows/AFP/Getty Images

Шунингдек, бошқа маълумотларга кўра, шаҳарда автомобил портлаган.    

Кўпроқ янгиликлар