Эрдўған С-400 Туркияга қачон етиб келишини айтди

Жаҳон 09:11 / 15.03.2019 11754

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Haberturk телеканалига интервьюда маълум қилишича, шу йилнинг июль ойида Россия С-400 зенит ракета комплексларини Туркияга етказиб беришни бошлайди.

Эрдўғаннинг таъкидлашича, Россияга тегишли С-400’ни сотиб олиш масаласи «ҳал қилиб бўлинган». Унинг сўзларига кўра, битим якунига етказилгани тўғрисида АҚШ президенти Дональд Трампни ҳам хабардор этган.

Бундан олдин, АҚШ С-400 туфайли Туркияга «жиддий оқибатлар» билан таҳдид қилганди.

Пентагон расмий вакили Эрик Пэхоннинг қайд этишича, Вашингтон Туркиянинг ўз ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яхшилаш истагини тушунади, аммо С-400’ни сотиб олиш Анқаранинг АҚШ ва НАТО билан ҳамкорлигига чекловлар қўяди.

Кўпроқ янгиликлар