Амир Темур кўчасида автомобиллар учун қўшимча қайрилиб олиш жойи очилди 

Жамият 12:03 / 23.02.2019 7333

Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида автотранспорт воситалари учун қўшимча қайрилиб олиш жойи очилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бу Тошкент шаҳар ҳокимлиги, шаҳар ИИБ ЙХХБ ташаббуси билан аҳолига янада қулайликлар яратиш мақсадида қилинди.

Ушбу жой Амир Темур кўчаси, Молия институти биносининг асосий дарвозаси олдида очилган.

“Янги қайрилиб олиш жойининг очилиши, аввал мавжуд бўлган тирбандликларнинг қисман камайтириш имконини беради”, - дейилади ҳокимлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввал ҳам Амир Темур кўчасида ҳайдовчилар учун қўшимча қайрилиб олиш жойи очилганди. Бу иккинчи шундай янгилик бўлди.

Кўпроқ янгиликлар