Грузия парламенти Саакашвилини диктатор деб тан олишдан бош тортди

Жаҳон 14:12 / 22.02.2019 7502

Грузия парламенти республика собиқ президенти Михаил Саакашвили режимини жиноий деб эълон қилиш тўғрисидаги резолюция қабул қилинишига қарши овоз берди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар қилмоқда.

Резолюция парламентга «Грузия ватанпарварлари иттифоқи» мухолиф партияси депутатлари томонидан киритилди. Унда айтилишича, «сайловларни сохталаштириш йўли билан Саакашвили жиноий, авторитар режими Грузияда қонунчилик ва ижро этувчи ҳокимиятни тортиб олган». Муаллифларнинг фикрича, «Саакашвили режими ўзига суд тизимини бўйсундирган, у эса, ўз навбатида, қамоқхоналарда қийноқлар ва ноинсоний муомалага дуч келган, аҳолининг 8 фоиздан ортиғини айбдор деб топди».

Резолюцияда таъкидланишича, Саакашвилининг президентлик даврида 190 нафар сиёсий маҳбус озодликдан маҳрум қилиш жойларида бўлган.

Михаил Саакашвили 2004 йилда мухолифат намойишлари ортидан ҳокимият тепасига келди, 2007 йилда Тбилисидаги оммавий митинглардан сўнг истеъфога чиқиш тўғрисида ихтиёрий қарор қабул қилди. 2008 йилда у яна президент бўлди, лекин 2013 йилда, президентлик муддати якунини кутмаган ҳолда Грузиядан чиқиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саакашвили Грузияга қачон қайтиши ҳақида гапирганди.

Кўпроқ янгиликлар