Франция Швейцариянинг энг йирик банкига рекорд қийматдаги жарима солди

Жаҳон 07:32 / 21.02.2019 6515

Париж жиноят суди Швейцариянинг энг йирик банки UBS’га пул ювганлик учун 3,7 млрд евро жарима солди ва 800 млн евро миқдоридаги суд харажатларини тўлаб беришни зиммасига юклади. Бу ҳақда Le Figaro нашри хабар берди.  

Таъкидланишича, суд прокуратуранинг арзини тўлиқ қондирган. Жарима қиймати Францияда солиқ тўлашдан қочишга тааллуқли барча ишлар тарихидаги рекорд суммани ташкил қилган.

Бундан ташқари, банкнинг 6 раҳбаридан 5 нафари шартли қамоқ жазосига ва 300 минг евродан жаримага тортилган. 

Банк ҳуқуқшунослари француз суди қарори устидан арз қилишмоқчи.

Тергов маълумотларига кўра, банк франциялик минглаб ўзига тўқ мижозлар учун 2004 йилдан 2012 йилгача солиқдан қочиш схемасини ташкиллаштирган. Банк уларга Франциянинг тегишли идораларини хабардор қилмасдан Швейцарияда ҳисобрақам очишга имкон берган. Фирибгарликлар оқибатида турли маълумотларга кўра Франция солиқ идоралари ёнидан 8 млрд.дан 23 млрд еврогача пул “оқиб” кетган.

Кўпроқ янгиликлар