ЙҲХББ йўл ҳаракати қатнашчиларига мурожаат билан чиқди

Ўзбекистон 12:38 / 20.02.2019 17242

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси Йўл ҳаракати қатнашчиларига мурожаат билан чиқди. 

Республика ҳудудида об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши, қор ёғиши ва автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлиши, автомобиль йўлларида ҳаракат қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликлар келтириб чиқариши, йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишларини сўрайди.

Шунингдек, зарурат бўлмаганда тунги вақтларда ҳаракатланмаслик, пиёдалардан йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлиш, катталардан йўлларда болаларнинг ҳаракатини назоратга олиш сўралган.

Кўпроқ янгиликлар