Давлат мулки объектларини сотиш бўйича эксперимент муддати узайтирилди

Ўзбекистон 07:52 / 20.02.2019 3514

Ўзбекистон Республикаси президенти “Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилган.

Фармонда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 11 октябрдаги “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5552-сон фармонига мувофиқ эксперимент тариқасида 444 та бўш турган давлат кўчмас мулк объекти 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нарх бўйича электрон савдо майдончасида аукционга чиқарилиб, шундан 310 та объект 172 миллиард сўм инвестиция киритиш ҳамда 3 536 та янги иш ўрни яратиш шарти билан 11,2 миллиард сўмга сотилган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 11 октябрдаги “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5552-сон фармонида белгиланган давлат мулки объектларини сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент ўтказиш муддатини 2020 йил 1 январга қадар узайтириш ҳақидаги таклифи маъқулланди.

Кўпроқ янгиликлар