ОАВ: АҚШ Афғонистондаги ҳарбийлари сонини қисқартириши мумкин

Жаҳон 13:49 / 16.02.2019 2879

АҚШ Афғонистондаги ҳарбийлари сонини тахминан минг кишига қисқартириши мумкин. Бу ҳақда Reuters Америка қуруқликдаги қўшинлари генерали Жозеф Вотелга асосан хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бундай қарор самарадорликни ошириш бўйича янги сиёсатга боғлиқ, уни армия генерали Скотт Миллер бошчилигидаги янги қўмондонлик амалга оширилмоқда. Таъкидланишича, шу вақтга қадар АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий иштирокини, аксинча, секинлаштириш ёки тўхтатишга уринишган.

Агентликдан аниқлик киритишларича, Афғонистонда жами 14 мингга яқин америкалик ҳарбий бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагоннинг вақтинчалик раҳбари Афғонистонга тўсатдан келганди.

Кўпроқ янгиликлар