Болалар билан қаерга бориш мумкин: Тошкентда «Bunyodkor park» очилди (фото, видео)

Жамият 19:16 / 15.02.2019 21164

«Bunyodkor park»да турли ёшдаги болалар учун 60 дан зиёд ноёб аттракционлар ўрнатилди.

Қишнинг совуқ кунларида об-ҳаво доим ҳам бизни қувонтирмайди, шунинг учун болалар билан одатдагидек паркларда сайр қилиш ва уй ҳовлисидаги майдончалардаги ўйинлардан воз кечишга тўғри келади. Бунинг эвазига жажжи шумтакага нима таклиф қилиш мумкин?

Яқин-яқингача турли харидларни амалга ошириш пайтида савдо нуқталарида болаларни қаерда қолдириш мумкинлиги муаммо эди. Эндиликда болажонингизни бемалол «Bunyodkor park»даги малакали ходимларга қолдириб ўзингиз эса шу бинодаги супермаркет ва кийим дўконлардан харидларни амалга оширишингиз мумкин. «Bunyodkor park»да болажонлар учун ҳайратга соладиган аттракционлар, болалар майдончаси, маҳорат сабоқлари, шоу-дастурлар ташкил этилган.

«Bunyodkor park»нинг асосий афзалликлари қуйидагилардир:

Қулай манзил

«Bunyodkor park» савдо-кўнгилочар марказининг учинчи қаватида, Мирзо Улуғбек метро бекатининг чиқиш қисмида жойлашган. Шунингдек, ушбу савдо-кўнгилочар марказида супермаркет, маиший техника дўкони, катталар ва болалар учун бутиклар ва бошқалар мавжуд.

3 поғонали болалар майдончаси

«Bunyodkor park»даги болалар майдончаси батут, тепаликлар, коптокчали бассейн, сеткалар ва ўйин панеллари билан жиҳозланган ва шаҳардаги энг илғор майдончаларидан биридир. Болаларга ғамхўрлик ва меҳр билан қараб турадиган «Bunyodkor park» ходимлари сиз харидларни амалга ошираётган пайтингиз болажонларингиз вақтни хурсандчилик ва хавфсизликда ўтказишини таъминлайди. «Bunyodkor park» бу нафақат болалар майдончаси, балки бахтли болалик оламидир!

Ноёб аттракционлар

Тошкентда илк маротаба турли ёшдаги болалар ва ўсмирлар учун 60 дан ортиқ уникал ва замонавий аттракционлар бир жойда тўпланди. Уларнинг орасида ҳақиқий саргузашт дунёсига жалб қиладиган виртуал рўёда саёҳатларни амалга оширувчи машиналар ўрнатилган. 100 дан ортиқ виртуал оламлар, ёлғиз ва гуруҳли сайрлар учун мўлжалланган аттракционларни шаҳримиз миқёсида бошқа учратмайсиз! Ёрқин ва хавфсиз электромобиллар билан жиҳозланган Тошкентдаги энг катта ёпиқ автодром ҳам фақат шу ерда.

Мароқли тадбирлар

Қизиғи шундаки, мажмуа ичидаги улкан фуд-корт майдонида доимий равишда мусобақалар, маҳорат дарслари, аниматорлар билан қизиқарли тадбирлар мунтазам равишда ўтказилади. Айнан шу ерда унутилмас туғилган кун ва турли болалар байрамларини ташкил қилиш мумкин. Қизиқарли дастурлар ва ажойиб таомлар бунга ёрдам беради. Тажрибали усталар ва ўқитувчилар фарзандларингизга кўпгина фойдали кўникмаларни ўргатадилар, бу эса болажонингиздаги яширин қобилиятларни ошкор қилишга имкон беради.

Корпоратив мижозлар учун фойдали таклифлар:

1. Гуруҳ ташрифи камида 20 киши;

2. Ҳисобни 50 000 сўмга тўлдирган ҳолатда 50 000 сўм бонус;

3. Аниматорлар иштирокидаги турли хил квестларни, танловларни, байрамларни ташкил этиш ва ўтказиш;

4. Гуруҳ ташрифи ташкилотчисига совға - 50 000 сўмлик карта;

5. «Bunyodkor park» мижозларини манзилга етказишни ташкил этиш имконияти. Ушбу акция ва қулайликлар ҳар куни 10:00 дан 18:00 гача амал қилади.

«Bunyodkor park»: Сизнинг болаларингиз яхши нарсаларга лойиқ!

Бизнинг манзил: Мирзо Улуғбек метро бекати, «Bunyodkor» савдо-кўнгилочар маркази, 3-қават.

Телефон: +998909688665

«Bunyodkor park» савдо-кўнгилочар марказининг янгиликлари ва акцияларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кузатиб боришингиз мумкин:

Instagram: www.instagram.com/bunyodkor2018

• Telegram: t.me/park_bunyodkor

• Facebook: www.facebook.com/TCBunyodkor

 

Реклама ҳуқуқи асосида

Кўпроқ янгиликлар