Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти фаолиятини такомиллаштириш бўйича «Йўл харита»си лойиҳаси тузилади

Ўзбекистон 23:04 / 12.02.2019 1567

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва унинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»га қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида етакчи хорижий олий ўқув юртларининг қўшма таълим дастурларини ташкил этди;

икки ой муддатда 2019 йил охирига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий компанияларнинг ўқув-ишлаб чиқариш кластери иштирокида ишлаб чиқариш объектларида таълим жараёнини бевосита амалга оширишни ташкил этиш бўйича таклиф киритади;

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти кадрларининг буюртмачилари битирувчининг базавий контракт тўловини иккинчи босқичда камида 50 фоиз, учинчи босқичда камида 75 фоиз, тўртинчи босқичда 100 фоиз миқдорида тўлаб берган тақдирда, битирувчининг буюртмачи корхонасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш мажбурияти тўғрисида шартнома тузилиши тартибини белгилаш чораларини кўради;

бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти фаолиятини такомиллаштириш бўйича «Йўл харита»си лойиҳасини киритади. 

Кўпроқ янгиликлар