Сульшер: «Манчестер Юнайтед»га суперюлдузлар керак эмас»

Спорт 13:23 / 09.02.2019 8543

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Англия чемпиони бўлиш учун суперюлдузларни харид қилиш шарт эмас деб ҳисобламоқда.

«Трансферларга тўғри ёндашиш керак. Футболчи жамоага мос бўлиши лозим. Суперюлдузни сотиб олиш билан вазият ўнгланади, биз кучли тўртлик учун, чемпионлик учун курашамиз десак, хато қилган бўламиз. Чемпион бўлиш учун суперюлдуз сотиб олиш шартмас.

Клуб ва жамоа совринни уларсиз ҳам қўлга кирита олади. Агар футболчиларга назар солсангиз, уларнинг ёш ва истиқболли эканини кўрасиз. Шунингдек, бир қадам олдинда юриб, пешқадамлик қилиш учун бизга тажрибали футболчилар ҳам керак», — деб Сульшер сўзларини келтирмоқда Goal.

Кўпроқ янгиликлар