А Серия. «Рома» яна учта гол урди

Спорт 08:27 / 09.02.2019 4283

8 февраль куни Италия чемпионатида 23-турнинг яна бир учрашуви бўлиб ўтди.

Унда «Рома» сафарда «Кьево»ни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Римликларнинг голларига Ал-Шаарави, Эдин Жеко ва Александр Коларов муаллифлик қилди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Рома» кеча турнинг очилиш ўйинида «Эмполи»ни енгган «Лацио» билан очколари ҳисобини яна тенглаштириб олди ва 4-поғонага жойлашди.

Қайд этиш керак, «бўрилар» А Сериядаги охирги 8та ўйиндан 5тасини 3та гол урган ҳолда якунлашди.

Бугун, 9 февраль куни «Наполи» «Фиорентина»га қарши, «Интер» эса «Парма» билан майдонга тушади; грандлар ўз ўйинларини сафарда ўтказадилар. Турнинг қолган баҳслари якшанба кунига белгиланган.

Италия чемпионати
23-тур, 8 февраль
Кьево – Рома 0:3 (0:2, 0:1)
Голлар: 0:1 – 9 Ал-Шаарави, 0:2 – 18 Жеко, 0:3 – 51 Коларов.
Рома – Миранте, Карсдорп, Фасио, Маркано, Коларов, Кристанте, Нзонзи, Дзаньоло (де Росси, 76), Шик (Флоренци, 59), Джеко, Эль-Шаарави (Клюйверт, 86).

7 февраль
Лацио – Эмполи 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 42, пенальти Кайседо.
Лацио – Стракоша, Баштуш, Ачерби, Раду, Ромуло, Милинкович-Савич (Катальди, 58), Лейва, Бериша (Бадель, 77), Лулич, Корреа, Кайседо (Нету, 84).

9 февраль
22:00. Фиорентина – Наполи
00:30. Парма – Интер

10 февраль
16:30. Болонья – Дженоа
19:00. Торино – Удинезе
19:00. Аталанта – СПАЛ
19:00. Сампдория – Фрозиноне
22:00. Сассуоло – Ювентус
00:30. Милан – Кальяри

Кўпроқ янгиликлар