Японча узоқ умр кўриш сирлари

Lifestyle 23:20 / 15.01.2019 18989

Қадим замонлардан то ҳозирги кунларгача одамлар кўп эътибор қаратадиган икки масала мустаҳкам соғлиқ ва узоқ умр кўриш ҳисобланади. Япония аҳолиси узоқ умр кўрувчи давлат ҳисобланади. Бу ерда ўртача умр кўриш давомийлиги 84 ёшни ташкил қилади. Японлар кундалик одатлари ва овқатланишларини назорат қиладилар. Хўш, японларнинг узоқ умр кўриш сири нимада? 

Японлар ёғли ва аччиқ таомни кам истеъмол қиладилар ва парҳезбоп маҳсулотларни афзал кўрадилар. Чунки зарарли егулик истеъмол қилиш ички аъзолар ишига таъсир қилиши мумкин ва соғлиққа зарар келтиради.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мувозанатлашган диетага амал қилувчилар ва яхши одатларга эга бўлганлар мустаҳкам соғлиқ ва узоқ умр билан мукофотланадилар. Японлар узоқ умр кўриш омиллари рейтингида спортни фақатгина 3-ўринга қўядилар. Бу рейтингнинг 1-ўрнини эса биз кўпинча инобатга олмайдиган омил эгаллайди.

1. Тўлақонли уйқуни таъминлаш. Уйқуда инсон аъзолари бўшашади. Агар биз етарлича вақт ухламасак, унда бу ички аъзолар ишида бузилишларга ва қон айланиши тезлиги пасайишига олиб келади. Бунда моддалар алмашинуви ва чиқарувчи функциялар бузилади, бу эса организмнинг ифлосланиши, токсинлар йиғилишига олиб келади. Оқибатда иммунитет пасаяди ва соғлиққа путур етади.

2. Мувозанатлашган диета. Сабзавотлар, гўшт ва соядан иборат енгил ҳазм қилинувчи ва тўйимли овқат истеъмол қилиш зарур. Авваламбор 3 марталик овқат ейиш тамойилига амал қилиш, аччиқ ва ёғли овқат камроқ ейиш керак. Катта миқдорда зарарли егулик истеъмол қилиш қон қуюқлигига таъсир қилади ва моддалар алмашинувига ҳам путур етади. Тўғри овқатланиб сиз нафақат организмга фойдали моддаларни ўзлаштиришда ёрдам берасиз, балки соғлиғингизни мустаҳкамлайсиз. 

3. Кундалик фаоллик. Спорт тўғри қон айланишига ёрдам беради, моддалар алмашинувини тезлаштиради ва шу билан меҳнат қобилиятини оширади. Шу тариқа организмдан токсинлар чиқарилади ва улар камроқ тўпланади, ички аъзоларга юклама камаяди. Спорт билан шуғулланиш мия фаоллигини қўзғатади ва кайфиятни яхшилайди. Агар ҳар куни мунтазам ҳаракатда бўлинса, бу нафақат овқат ҳазм қилишга ёрдам беради, балки иммунитетни оширади.    

4. Ҳаётга позитив қараш. Оптимизм соғлиққа ва кайфиятга яхши таъсир кўрсатади. Статистикага кўра, кекса ёшлиларнинг 80 фоиздан кўпроғи яхши кайфиятда бўлади, ҳаётдан баҳра олади ва кўп дўстларга эга бўлади. Агар доим ташвишланиб юрилса, бу эндокрин дискразиясига ва инсулин ишлаб чиқарилиши камайишига олиб келади. Бу эса яна ички аъзоларга зарар келтиради. Доимий стресслар соғлиқни барбод қилади, ижобий ҳис-туйғулар эса, аксинча, уни мустаҳкамлайди.

Кўпроқ янгиликлар